Интернетда Туркияда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувда бўлган тадбиркор Шерали Собиржанов ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. БП видео январь ойида бош прокурор ўз маблағи ҳисобидан даволанаётган турк клиникасида ёзиб олингани ва амалдор бу тадбиркор билан таниш бўлмаганини маълум қилди.
Ўзбекистондаги 1,7 мингга яқин маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш керак, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 фоиздан ортиғи бевосита маҳаллаларда содир этилган. Cўнгги уч йилда кибержиноятчилик эса қарийб 25 баробар ошган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг мурожаатида айтилади.
2019 йилда 10 йилга қамалган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. У товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланган.
Захираси 5 минг тоннадан ортиқ Олмалиқдаги олтин кони, Ховосда 7 млн доллари талон-торож қилинган ОТБ, 540 млн сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлган ёш тадбиркорлар, сотувга қўйилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси, ҳокимлари алмашган туманлар, йўл-транспорт инфратузилмаси ишлаб чиқилаётган Тошкент ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 22 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевдан ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун йирик амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни хурмат қилишни бошлайман», — деди давлат раҳбари.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.
Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг